empty

Трейлинг-стоп — бу ордер бўлиб, унинг асосий функцияси нархнинг ҳаракатига боғлиқ ҳолда stop-loss даражасини доимий равишда ўзгартирган ҳолда очиқ позицияни автоматик кузатиш ҳисобланади.

Ишлаш принципи

Трейдер позицияни трендни ошиши томонига очади ва жорий нархдан трейлинг-стопгача бўлган масофани пунктларда беради. Агар нарх юқорига томон кўтарила борса, трейлинг-стоп берилган масофага амал қилган ҳолда унинг кетидан автоматик равишда "тортилиб боради". Агар нарх пасайса, у ҳолда трейлинг стоп котировкаси жойида қолади.
Шундай қилиб, трейлинг-стопдан фойдаланувчи трейдер қўйилган Take Profit қийматидан чегараланмасдан нарх юқорига томон ҳаракатланганда максимал фойда олиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, трейлинг-стоп зарарларни чегаралагич ҳисобланади.

Мисол учун, трейдер харид қилишга 1.3400 нарх бўйича позицияни очади ва трейлинг-стоп қийматини 50 пунктга орқага қилиб кўрсатади, яъни 1.3350. Агар нарх юқорига қараб чиқа бошласа ва 1.3400 қийматдан ортадиган қийматга етса, трейлинг-стоп жорий нархдан 50 пунктга тенг кўрсатилган масофани сақлаб қолиб, унинг кетидан автоматик равишда ҳаракатланади. Яъни, аган нарх 1370 белгисида турган бўлса, трейлинг-стоп 1320 қийматгача "тортилиб боради".
Агар нарх пастга томон борса, трейлинг-стоп ўз ҳолатини ўзгартирмайди.

Агар сотишга позиция очилса, трейлинг-стоп ўзини аниқ равишда аксинча тута бошлайди. Трейдер уни маълум миқдордаги пунктга юқорига қўяди. Нарх тушганда, трейлинг-стоп ҳам берилган қийматга мос ҳолда силжийди. Нарх кўтарилганда, трейлинг-стоп жойида қолади.

Трейлинг-стопдан Форексда ишлашда фойдаланиб, трейдерга stop-loss ордерини битим бўйича фойда ортиб борггани сари қўлда силжитишга тўғри келмайди. Трейлинг-стоп stop-lossни трейдер учун зарур даражада автоматик равишда ўрнатади.

Трейлинг-стоп кўпинча трендлар бўйича савдо қилиш билан шуғилланадиган, аммо нархнинг ҳаракатини доим кузатиб бориш имкониятига эга бўлмаган трейдерлар томонидан фойдаланилади. Шунингдек кун ичидаги савдода, ҳар қандай нарх ҳаракатига тезкор акс таъсир зарур бўлганди трейлинг-стопнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, трейлинг-стоп фақат савдо терминали ишга туширилган ҳолдагина ишлайди. Терминал ўчирилганда stop-loss жорий ҳолатида қайд қилиниб қолади.

Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
 

Dear visitor,

Your IP address shows that you are currently located in the USA. If you are a resident of the United States, you are prohibited from using the services of InstaFintech Group including online trading, online transfers, deposit/withdrawal of funds, etc.

If you think you are seeing this message by mistake and your location is not the US, kindly proceed to the website. Otherwise, you must leave the website in order to comply with government restrictions.

Why does your IP address show your location as the USA?

  • - you are using a VPN provided by a hosting company based in the United States;
  • - your IP does not have proper WHOIS records;
  • - an error occurred in the WHOIS geolocation database.

Please confirm whether you are a US resident or not by clicking the relevant button below. If you choose the wrong option, being a US resident, you will not be able to open an account with InstaTrade anyway.

We are sorry for any inconvenience caused by this message.